Алишер Навоий ҳайкали олдида ҳақоратомуз видео олган йигит қамалди
Жамият
−
11 май 2021 38439 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда (асосан TikTok’да) Самарқанд вилоятидаги Алишер Навоий ҳайкалига нисбатан ҳурматсизлик қилган ёшларнинг видеоси тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.
Аввалига ИИБ ҳайкал олдида ноўрин хатти-ҳаракатлар содир қилган каттақўрғонлик йигитга нисбатан Каттақўрғон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилаётганини маълум қилди.
Кейинчалик у ва катта эҳтимол билан уни видеога муҳрлаган йигитга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани маълум қилинди.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август