Олий суд Абдулла Қодирийни оқлади (видео)

3-саҳифа

Бугун, 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида таниқли адиб Абдулла Қодирийга нисбатан чиқарилган Ўзбекистон ССР Олий суди жиноят ишлари ҳайъатининг 1926 йилдаги ҳукми устидан Қодирийнинг набираси томонидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилди.

Абдулла Қодирий Ўзбекистон ССР Олий суди жиноят ишлари ҳайъатининг 1926 йил 16 июнида Жиноят кодексининг 73-моддасида (контрреволюцион характерга эга адабиётларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Бироқ Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия қўмитаси Раёсатининг 1926 йил 17 июндаги қарорига асосан жазодан озод этилган.

Қодирийга нисбатан чиқарилган ҳукм бекор қилиниб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 73-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳамда жиноий ҳолат юз бермагани сабабли айбсиз деб топилиб, оқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Қодирий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг