Ўзини ҳурмат қилган инсон Абдулла Қодирийни бир эмас, бир неча марта ўқиган бўлади — Президент

Жамият

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейига ташриф буюрди. Давлат раҳбари шу ерда ўқувчи ёшлар, фаоллар билан мулоқот қилди. Давлат раҳбари сўзида Абдулла Қодирий асарлари, хусусат “Ўткан кунлар”га алоҳида тўхталди. 

“Битта нарсани ҳаммамиз билишимиз керак. Адабиётсиз иқтисодиёт ҳам, маънавият ҳам бўлмайди. Ўзини ҳурмат қилган инсон Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар”ини бир эмас, бир неча марта ўқиган бўлади. Нимага десангиз, уни ўқиган одам ҳеч қачон оилага хиёнат қилмайди, керак бўлса ватанга хиёнат қилмайди.

Жадид боболаримиз Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Беҳбудий, Мунавварқори... Улар иморат қурмаган, ўзига бойлик изламаган. Биттаю битта хазина – не машаққат билан топган пулларига кутубхона қурганлар. Шу “Турон” кутубхонасини ҳам ўзларининг маблағларига қуриб, мана шу элимизга, керак бўлса, ўзлигимизга намоён қилиб, тирик ҳайкал қилиб кетган, десак тўғри бўлади. 

Бу кутубхона намуна бўлиши керак. Бу кутубхонада маърифат нури бизга ҳар томонлама янги-янги зафарлар, натижаларга мададкор бўлиши керак. Бу кутубхонанинг нури ҳаммамизга куч-қувват бериб туриши керак. 

37-йиллар нима учун жадидларга ҳужум бўлган? Агар улар ҳаёт бўлиб, қатағон бўлмаганда эди, ҳозир Ўзбекистоннинг ривожланиши мутлақо бошқа йўлда бўларди. Мен бунга ишонаман, бунинг тагида ҳамма асослар бор. 

Агар зиёлиларимиз, ёзувчиларимиз, адабиётшуносларимиз қалами билан ҳозирги адолатни қўрқмасдан ёзса, Абдулла Қодирийлар, Чўлпонлар, Фитратларнинг руҳи шод бўлади. 

Вақтлар ўтади. Худо хоҳласа 10-12 йилдан кейин биз ният қилган, бутун дунё билан кураша оладиган ёшлар пайдо бўлади. Мен бунга ишонаман”.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Абдулла Қодирий

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг