“Ўтган кунлар” илк бор Amazon'да сотилмоқда

Жамият

image

Таниқли ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” асари инглиз тилига таржима қилинди ва илк бор халқаро Amazon интернет-дўкони орқали сотилмоқда. Романнинг инглиз тилидаги талқини нархи 25 АҚШ долларига баҳоланган. Асар Марк Эдвард томонидан таржима қилинган. 

“Барчангизга маълумки, ҳозирги пайтда бу иш Ўзбекистондаги фаолиятимнинг асосий йўналиши бўлиб, иккинчи Ватаним бўлган мамлакатга чуқур муҳаббатни акс эттиради. Умид қиламанки, бу ўзбек адабиётини ғарб ўқувчиларига етказиш бўйича янада кенг қамровли дастурнинг биринчи қадамидир. Kindle талқини яқин орада сотувга чиқиши керак ва умид қиламанки, романнинг люкс версиясини яратиш учун маблағ йиғаман.

Охир оқибат биз китобни Ўзбекистонда ва Марказий Осиёнинг бошқа қисмларида, айниқса китоб хайриялари ва очиқ манбали усуллар орқали тарқатамиз”, деб ёзади таржимон. 

Роман инглиз тилига илк бор таржима қиланаётгани йўқ. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” фонди ҳамда Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляеванинг ташаббуси билан жорий йилнинг бошида “Ўтган кунлар” романининг ўзбек ва инглиз тилларидаги совғабоп нашри чоп этилган эди. 

Ўзбек миллий романчилиги мактабининг илк намунаси саналган ушбу асар Каримов Фонди кўмагида таржима қилинди ҳамда Франциянинг Nouveau Monde Editions нашриётида чоп этилди.

Роман таржимаси британиялик адабиётшунос Кэрол Ермакова томонидан амалга оширилди. Таржима таҳририни Жули Уикенден бажарди.

Ушбу нашр бадиий безак суратлари таниқли ўзбек рассоми Бобур Исмоилов томонидан ишланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Amazon Абдулла Қодирий Ўтган кунлар

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг