Олимпиаданинг учинчи куни ўзбекистонлик спортчилар қандай натижа қайд этди?

Спорт

image
0:00
0:00
download

XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг 3-куни Ўзбекистон делегацияси учун омадсиз якунланди. Бугун, 26 июль кунги беллашувларда бирорта медаль қўлга киритилмади ва ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги натижаларни қайд этишди:

Қиличбозлик: Қиличбозликнинг сабля йўналишида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Зайнаб Дайибекова венгриялик Анна Мартонга қарши супачага чиқди ва 11:15 ҳисобида мағлубиятга учради. Таъкидлаш жоизки, Дайибекова чорак финалга қадар Осиёнинг энг кучли уч нафар қиличбозларини мағлуб этишни уддалади.

Бокс: Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ўз чемпионлигини ҳимоя қилишни бошлади. Бухоролик боксчи туркиялик Батухан Чифтчини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Таэквондо: Нигора Турсунқулова (-67 кг) илк босқичда хитойлик Жанг Менгюга қарши даянга чиқди ва мағлубиятга учради. Асосий вақт 9:9 ҳисоби билан якунлангач, ғолиб қўшимча бўлимда аниқланди. “Олтин очко” учун кечган баҳсда хитойлик таэквондочи устун келди. Агар Менгю финалга қадар етиб борганида Турсунқуловада бронза медали учун курашиш имконияти пайдо бўлар эди.

Дзюдо: Дзюдо бўйича -73 кг вазн тоифасида Ўзбекистон номидан иштирок этаётган Ҳикматиллоҳ Тўраев нимчорак финалда ўз иштирокини якунлади. У чорак финал остонасида жанубий кореялик Ан Чангримга “вазари” баҳоси эвазига мағлуб бўлди.

Таэквондо: -80 кг вазн тоифасида иштирок этган Никита Рафалович Олимпия ўйинларида 5-ўринни эгаллади. У Токио-2020 Олимпия ўйинлари бронза медали учун хорватиялик Тони Канаетга қарши баҳс олиб борди. Канает ушбу баҳсда 24:18 ҳисобида Рафалович устидан ғалаба қозонди. 

Бокс: -75 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик Фанат Қаҳрамонов грузиялик боксчи Гиорги Харабадзега қарши рингга кўтарилиб, ғалаба қозонди. Гап шундаки, иккинчи раундга келиб Харабадзе жангни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Бу вақтгача Фанат Қаҳрамонов очколар бўйича олдинда бораётган эди.

Оғир атлетика: Токио Олимпиадасининг -55 кг вазн тоифасидаги аёллар беллашувида иштирок этган ўзбекистонлик Муаттар Набиева даст кўтариш баҳсларида Олимпия рекордчисига айланди. Бироқ якунда медаллардан қуруқ қолди.


 
Набиева даст кўтариш баҳсларида 98 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсундирди ва бу Олимпиада рекорди сифатида қабул қилинди. Силтаб кўтаришда фақатгина бир уринишдан унумли фойдаланган Набиева 114 кг ва умумий ҳисобда 212 кг оғирликдаги тошни кўтарди. Бронза медаль учун унга атиги 1 кг натижа етмай қолди.

Шу тариқа Олимпиаданинг 3-куни Ўзбекистон терма жамоаси учун медалларсиз якунланди. Боксчилар: Шаҳобиддин Зоиров ва Фанат Қаҳрамонов нимчорак финалда ўз юришларини давом эттиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Бокс Шаҳобиддин Зоиров Токио-2020 Оғир атлетика Қиличбозлик Фанат Қаҳрамонов Таэквондо Нигора Турсунқулова Зайнаб Дайибекова Никита Рафалович Ҳикматиллоҳ Тўраев Муаттар Набиева

Баҳолаганлар

426

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made