Токио-2020: дзюдочиларнинг “қора анъана”си давом этади. Ҳикматиллоҳ Тўраевда мағлубият
Спорт
−
26 июл 2021 5259 1 дақиқа
Дзюдо бўйича -73 кг вазн тоифасида Ўзбекистон номидан иштирок этаётган Ҳикматиллоҳ Тўраев нимчорак финалда ўз иштирокини якунлади. Чорак финалга чиқиш учун у жанубий кореялик Ан Чангримга қарши татамига чиқди.
Асосий вақтда ҳисоб очилмагач, дзюдочилар “олтин очко” учун қўшимча дақиқаларда беллашди. Унда кореялик спортчи “вазари” баҳоси эвазига ғалаба қозониб чорак финалга йўл олди.
Тўраев илк босқичда Германиялик Игор Вандткега қарши татамига чиқиб, ғалаба қозонди. Бунга қадар Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ҳеч бири ғалаба қозона олмаётган эди.
Аввалроқ, қиличбоз Зайнаб Дайибекова Олимпиаданинг чорак финалига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август