Кутилмаган натижа: боксчи Фанат Қаҳрамонов Олимпиадани техник нокаут билан бошлади
Спорт
−
26 Июль 2021
19276Бокс бўйича -75 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик Фанат Қаҳрамонов грузиялик боксчи Гиорги Харабадзега қарши рингга кўтарилиб, ғалаба қозонди. Гап шундаки, иккинчи раундга келиб Харабадзе жангни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Бу вақтгача Фанат Қаҳрамонов очколар бўйича олдинда бораётган эди.
Шу тариқа, Қаҳрамонов нимчорак финалга йўл олди. Энди у иккинчи жангини қозоғистонлик Абилхан Аманкулга қарши ўтказади. Бунқа қадар ҳам икки боксчи бир-бирига қарши жанг ўтказган. 2020 йилнинг март ойида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинларига лицензия берувчи турнирнинг чорак финалида Абилхан Аманқул ғалаба қозонган.
Жорий йилнинг май ойида ўтказилган Осиё чемпионатининг финалида Аманқул бошқа бир ўзбек боксчиси Саиджамшид Жафаровга имкониятни бой берган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь