Олимпиада совриндори оиласи билан Президент совға қилган уйга борди

Спорт

image

Бугун, 10 август куни дзюдо бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов оиласи билан биргаликда янги хонадонига ташриф буюрди.

Бобонов Миллий Олимпия қўмитасида бўлиб ўтган маросимда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан икки хонали уй ва Trailblazer автомобили билан тақдирланган эди.

“Олимпия ўйинларида спортчилар ўз юрти, номи, оиласи шарафини ҳимоя қилади. Менинг ватаним учун кўрсатган мана шундай кичик хизматим мана шундай баҳоланганидан жуда ҳам бахтиёрман. Келгуси Олимпия ўйинларида бу менга жуда катта мотивация беради”, деди Олимпиада совриндори Давлат Бобонов.

Маълумот учун, 2020 йилнинг энг яхши спортчиси Давлат Бобонов Токио Олимпиадасида -90 кг вазн тоифасида туркиялик Михаэл Зганкни “иппон” баҳоси эвазига мағлуб этиб, бронза медалга сазовор бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент совғаси Токио-2020 Trailblazer Далат Бобонов Икки хонали уй

Баҳолаганлар

1521

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг