Синдоров Ўзбекистонда йилнинг энг яхши шахматчиси деб топилди

Спорт

image

Жавоҳир Синдоров Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхши эркак шахматчиси деб эътироф этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ортда қолган йил давомида Жавоҳир Синдоров Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича Жаҳон кубогида ғалаба қозонди. Синдоров мусобақа финалига қадар муваффақиятли етиб келиб, ҳал қилувчи беллашувда хитойлик гроссмейстер Вэй Ини мағлуб этиб, Жаҳон кубоги соҳиби бўлган эди.

Ушбу катта натижадан сўнг Жавоҳир Синдоров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Президент совғаси — уч хонали хонадон билан тақдирланди. Шунингдек, унинг мураббийларига пул мукофотлари топширилди.

Бундан ташқари, Жавоҳир Синдоровга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони берилди.

Шунингдек, 2025 йилнинг аёллар ўртасидаги энг яхши шахматчиси сифатида Умида Омонова эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) ҳамда Freestyle Chess Operations GmbH компанияси илк бор расмий фристайл шахмат бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича келишувга эришгани ва ушбу мусобақада ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент совғаси шахмат Жавоҳир Синдоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг