Жавоҳир Синдоров фристайл бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этади 

Спорт

image

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) ва Freestyle Chess Operations GmbH компанияси илк бор расмий фристайл шахмат бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича келишувга эришди. Мусобақада ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳам иштирок этади.   

Мусобақа жорий йилнинг 13-15 февраль кунлари Германиянинг Вайзенхаус шаҳрида бўлиб ўтади. Турнир FIDE ҳомийлигида ва Freestyle Chess билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Фристайл бўйича Жаҳон чемпионати аввал ўтказилган Фишер шахмати форматидаги FIDE турнирларининг мантиқий давоми ҳисобланади ва унда 8 нафар шахматчи иштирок этади. Шулардан 6 нафар иштирокчи 2025 йилги Freestyle Chess Grand Slam Tour натижаларига кўра йўлланма олган:

  • Магнус Карлсен
  • Левон Аронян
  • Фабиано Каруана
  • Винсент Кеймер
  • Аржун Эригаиси
  • Жавоҳир Синдоров

Яна 2 та ўрин алоҳида тартибда тақсимланади:

  • биттасини FIDE танлайди,
  •  иккинчисини Freestyle Chess ташкилоти белгилайди.

Freestyle Chess аллақачон Ҳанс Ниманни Лас-Вегасдаги ёрқин чиқиши учун номзод сифатида кўрсатган. FIDE эса саккизинчи иштирокчини аниқлаш учун Chess.cом платформасида онлайн саралаш турнири ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати шахмат Жавоҳир Синдоров FIDE

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг