Олимпиада сенсацияси: жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси ютқизиб қўйди
Спорт
−
30 Июль 2021
4520Бугун, 30 июль куни Олимпия ўйинларининг теннис бўйича ярим финал беллашувлари ўтказилди. Унда жаҳоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Новак Жокович Токио Олимпиадасининг ярим финалида ютқизиб қўйди.
У ярим финалда германиялик Александр Зверевга қарши кортга чиқди ва 2 соатдан зиёдроқ давом этган учрашувда 6:1, 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу тариқа, сербиялик теннисчи бронза медали учун испаниялик Пабло Каррено Бустага қарши, германиялик Зверев эса финалда россиялик Карен Хачановга қарши баҳс юритади.
Аввалроқ, Новак Жокович япониялик 6 ёшли Кожиро Овакига мавсумдаги барча йирик чемпионатлар ва унинг юртида ўтадиган тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида ғолиб бўлишни, сўнг у билан кўришишни учрашмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, “Улкан тож” туркумидаги мусобақаларни 20 карра ғолиби шу пайтга қадар Олимпиада чемпионлигини қўлга киритмаган. Жокович фақатгина 2008 йил Пекиндаги (Хитой) Олимпия ўйинларининг яккалик баҳсларида бронза медаль соҳиби бўлган.
LiveБарчаси