Олимлар “Спутник V” вакцинасининг самарадорлигига баҳо берди

Саломатлик

image

Вирусология ва эпидемиология соҳасидаги инглиз мутахассислари Россиянинг "Спутник V" коронавирус вакцинасининг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни жуда ишончли деб аташди. Бундай баёнот билан улар Канаданинг CBC телеканалида чиқиш қилишди.

"Маълумотлар вакцинанинг жуда самарали эканлигини кўрсатмоқда. Ушбу натижалар биз бошқа вакциналар устида олиб борган кузатувларимизга мос келади", деди Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактабининг фармакоэпидемиология профессори Стивен Эванс Россия вакцинасининг 95 фоиз самарадорлигини кўрсатган клиник синовлар ҳақида гапирар экан.

Телеканалнинг таъкидлашича, олимларнинг ижобий баҳолари рус вакцинасидаги ишланмалар ўзининг самарадорлигини бир неча бор исботлаганига асосланади.

Жорий йилнинг 11 август куни Россия дунёда биринчи бўлиб "Спутник V" деб номланган коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказди. Препарат Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Н. Ф. Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган ва июнь-июль ойларида клиник синовлардан ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина "Спутник V"

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made