Олимлар коронавирусни икки дақиқада йўқ қилиш йўлини аниқлади
Олам
−
13 Декабрь 2020
19796Рух ёки қалай моддаларини ўз ичига олган тиш пасталари икки дақиқа ичида коронавирусни 99,9 фоизга йўқ қилиши мумкин. Америкалик олимларнинг тадқиқотлари натижалари Британия стоматология ассоциациясининг тиббий журнали “British Dental Journal”да эълон қилинди.
Тиш пастасидан ташқари, цетилпиридиниюм хлорид билан оғизни чайиш коронавирусни йўқ қилиши аниқланган. Бу унсурни тиш пасталари ва томоққа сепиладиган спрейлар таркибида ҳам учратиш мумкин.
“Цетилпиридиниюм хлоридли чайишлар 30 сония давомида оғиз ичидаги коронавирусни деярли йўқ қилди”, деб ёзади нашр.
Тадқиқот Нью-Жерси штатидаги Рутгерс номли тиббиёт мактаби ва минтақавий биохавфсизлик лабораториялари томонидан олиб борилган.
“Цетилпиридиниюм хлориднинг хоссаларидан COVID-19 ни даволаш учун эмас, балки унинг олдини олиш учун фойдаланиш керак, чунки модда оғизда коронавирус контсентрациясини камайтириши мумкин”, дейди марказнинг бош тадқиқотчиси – тиббиёт фанлари доктори Анатолий Альтштейн.
Унинг сўзларига кўра, цетилпиридиниюм хлорид SARS-CoV-2 вирусининг липидли конвертини эритиб юборади ва бу уни йўқ қилишга олиб келади. Шунинг учун COVID-19 билан касалланган бемор, албатта, оғиз ювиш воситасидан фойдаланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шотландиянинг Эдинбург университети олимлари коронавирусга чалинганларнинг ўлим хавфини оширадиган омилни аниқлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь