Коронавирусга чалинганларнинг ўлим хавфини оширадиган омил аниқланди

Олам 9230
image

Шотландиянинг Эдинбург университети олимлари COVID-19 нинг оғир шаклини бошдан кечираётган беморларда жараённинг боришини ёмонлаштириши мумкин бўлган генларни аниқлади. Тадқиқот “Nature” журналида чоп этилган.

Маълум қилинишича, мутахассислар интенсив терапия бўлимидаги икки мингдан ортиқ беморларнинг ДНКларини ўрганишган ва уларда DPP9, TYK2, IFNAR2 генларининг, шунингдек OAS1, OAS2 вa OAS3 каби генларнинг ўхшаш модификацияларини топишган.

Шифокорлар ушбу генларнинг инсон организмида мавжудлиги иммунитет шаклланишининг бузилиши ва оғир пневмония шаклланишига олиб келиши мумкинлигини аниқлаган.

Олимларнинг фикрига кўра, ушбу омилнинг аниқланиши беморларни даволаш учун керакли дори-дармонларни тўғри танлашга имкон беради, натижада ўн минглаб беморлар сақланиб қолинади.

Маълумот учун, ҳозирги даврга келиб, дунё бўйича 71 миллилон 553 950 киши коронавирусга чалинган. Шулардан 49 миллион 761 033 нафари касалликдан соғайган бўлса, 1 миллион 603 886 нафари вафот этган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 390
Рейтинг: 3
Теглар
t
×