Олимлар электр токи ёрдамида диабетни даволаши мумкин
Саломатлик
−
09 Август 2023
5498Швейцариялик Олимлар генларни ток ёрдамида бошқариш мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда “Natural News ” нашри хабар берди.
Молекуляр биолог Жинбо Хуанг бошчилигидаги жамоа DART деб номланувчи батарея билан ишлайдиган интерфейсни яратди, бу электр токи ёрдамида ўзига хос ген реакцияларини ишга туширади.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, инсон DNK’си генларни дастурловчи қурилмалар орқали бошқарилиши мумкин. Бунинг учун тадқиқотчилар кўнгилли одамга электр токини юборди ва унда кўпроқ инсулин ишлаб чиқарадиган ҳужайраларни муваффақиятли ишга туширди.
Шунингдек, тадқиқотчилар сичқонлар устида ҳам синов ўтказди. Бунда улар инсулин дозасини тартибга солишда иштирок этувчи аниқ генларни уйғотиш учун электр стимуляторли акупунктура игналаридан фойдаланди. Натижада сичқонларнинг қонидаги глюкоза концентрацияси нормал даражага қайтди.
Олимларнинг тахминларига кўра, бу усулдан фойдаланиб тиббиёт соҳасида бир қатор янгиланишлар қилиниши мумкин. Жумладан, қандли диабет касали билан оғриганларда ишлаб чиқариладиган инсулин миқдорини ошириш мумкин.
“Биз аналог биологик тизимларни рақамли электрон қурилмалар билан функционал равишда боғлайдиган DART каби оддий электрогенетик интерфейслар келажакдаги ген ва ҳужайраларга асосланган турли хил терапиялар учун катта ваъдалар беришига ишонамиз”, деди тадқиқот гуруҳи аъзоларидан бири.
Эслатиб ўтамиз, Faynshteyn тиббий тадқиқотлар институти олимлари фалаж бўлган одамда икки томонлама нейрон bypass технологиясини синовдан ўтказиб, сезги ва қўл ҳаракатини муваффақиятли тиклади.