Олимлар 145 километр масофага чўзилган қушлар галасига дуч келди
Олам
−
20 Февраль 2020
12197Aмерикалик синоптиклар жорий йилнинг 17 февраль ярим тунда Кубадан AҚШга қараб учаётган қушларнинг улкан галасини қайд этишди. Бу ҳақда Миллий метеорология хизматининг маҳаллий филиали Twitter’даги ўз саҳифасида хабар бермоқда.
"Ки-Уэст оролидаги радарлар осон бўлмаган тунни ўтказишди ва бу об-ҳаво сабабидан эмас. Тунда қушларнинг кўчиши энг таъсирли манзарани акс этди”, дейилади хабарда. Олимларнинг хабарига кўра, қушларнинг галаси 145 километр масофага чўзилган бўлиб, у ўз ичига юз минглаб ва ҳатто миллионлаб қушни олган эди.
Корнел университети олимларининг фикрига кўра, галада Жанубий Aмерика ва Кариб денгизидаги қишлашдан сўнг қайтаётган қушларнинг 120 дан ортиқ алоҳида тури бўлиши мумкин. Синоптикларнинг таъкидлашича, ушбу гала осойишта атмосфера шароити туфайли паст баландликда кузатилган.
Аввалроқ, Австралиянинг Ингем шаҳри аҳолиси кўршапалаклар торнадосига гувоҳ бўлгани, минглаб кўршапалак шаҳар осмонини қоплаб олгани ҳақида хабар берган эдик.