Олимлар Ҳинд океанида янги қуруқлик пайдо бўлаётганини аниқлади

Бу қизиқ 7333
image

Франция ва Австралиядан келган геологлар Ҳинд океанининг жанубидаги бир нечта оролларнинг тош таркибини таҳлил қилишди ва у ерда "эмбрион ҳолатда" бўлган янги қитъа пайдо бўлишини аниқлашди. Тадқиқотчиларнинг мақоласи “Terra Nova” журналида чоп этилди.

Геологлар Антарктида яқинидаги Ҳинд океанида жойлашган Кергелен архипелаги оролларида ишлади. Маълум бўлишича, қитъа қобиғининг келиб чиқиши ўша ерда кузатилган. Илгари, бундай ҳодисалар океан ўртасида содир бўлмайди, деб ишонилган.

Гап шундаки, қитъа қобиғи океанникига нисбатан қалинроқ. Бундан ташқари, унда гранитнинг юқори миқдори кузатилади, океан қобиғи, асосан, базальт жинсларидан иборат бўлади.

Илгари олимлар материк қобиғининг шаклланиши материклар ва океанларнинг чегараларида содир бўлади, деб ишонишган. Океан ва материкнинг литосфера плиталари аралашганда гранитли магма пайдо бўлади, бу эса материкларнинг юқори қатламини ҳосил қилади.

Олимлар океанда материк қобиғининг пайдо бўлиши ғайриоддий бўлишига қарамай, янги қитъалар пайдо бўлади деган хулосага келишди. Улар томонидан кашф қилинган вулқон архипелагининг қобиғи материкда бўлгани каби қалин ва “гранитли” бўлиб чиқди.

Кегелин массиви, экспертларнинг таъкидлашича, сайёрада бир неча миллион йил ичида пайдо бўладиган "материк эмбрион" бўлиши мумкин. Бу геологик стандартларга кўра, жуда қисқа вақтга тўғри келади. Бу тахмин гипотетик характерга эга. Олимлар сиенитларнинг кимёвий таркибини батафсил ўргангандан сўнг якуний хулоса чиқаришга ваъда бермоқда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 157
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×