Ўзбекистон “Толибон” билан Ҳинд океанига чиқишни муҳокама қилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 26-27 август кунлари Ўзбекистон Транспорт вазири ва Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили бошчилигидаги делегация Афғонистонга борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.

Сафар давомида Афғонистондаги муваққат ҳукумат – "Толибон" Транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Мулло Ҳамидулло Охунзода билан “Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” автомобиль йўналиши бўйлаб экспедиция амалга оширилган.

Экспедиция жараёнида “Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” автомобиль йўналишидаги, Қобул шаҳрини Афғонистон шимоли (Мозори-Шариф) билан боғловчи “Саланг” довони ҳамда Афғонистон ва Покистон чегарасидаги “Торхам” чегара ўтказиш пунктидаги вазият жойига чиққан ҳолда ўрганилган.

Икки томонлама музокараларда Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд океани портларига чиқиш учун халқаро транспорт коридорини шакллантириш, икки давлат транспорт логистика корхоналари ҳамкорлигини кучайтириш, халқаро автомобиль ташувчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, Афғонистон ҳудуди бўйлаб транзит ўтишга ҳамда бошқа манзилларга юк ташишга ўрнатилган чекловни олиб ташлаш масалалари муҳокама қилинган.

Учрашув якунида томонлар икки мамлакат ўртасида ва транзит юк ташувларини ривожлантириш учун барча имкониятларни сафарбар қилишга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистон вакиллари халқаро транзит йўлагини яратиш истиқболларини муҳокама қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Ўзбекистон Ҳинд океани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг