“Олд Траффорддаги драма”. МЮ ярим финалга йўл олди
Спорт
−
18 Апрель
180518 апрелга ўтар кечаси Европа лигаси чорак финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. Учрашувлар орасида энг драматик ўтган баҳсда “Манчестер Юнайтед” ўз уйида “Лион”ни қабул қилди ва 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 10-дақиқасида МЮ футболчиси Угарте ҳисобни очди. Биринчи таймнинг охирида Диого Далот орадаги фарқни иккитага оширди. Иккинчи таймда Толиссо ва Тальяфико гол уриб, ҳисоб 2:2 кўриниш олди. Асосий вақт жанговар дуранг билан тугади. Навбат экстра-таймларга. Қўшимча 15 дақиқаликнинг биринчисида Шерки ва Льяказет гол урди ва меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. 114-дақиқада Фернандеш, 120-дақиқада Маино ва 120+1 дақиқада Харри Магуайр гол уриб, жамоасининг иродали ғалабасини таъминлади. Якуний ҳисоб 5:4 ва МЮ ярим финалга йўл олди.
Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонган “Манчестер Юнайтед” Европа лигаси ярим финалида “Атлетик Бильбао”га қарши майдонга тушади. Дастлабки ўйин 1 май, жавоб ўйини 8 май куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси