Октябрда қайси маҳсулотлар энг кўп қимматлашди?

Жамият 2586
image

Жорий йилнинг октябрь ойида "Қўйлиқ" ва "Чорсу" деҳқон бозорларида асосий истеъмол товарларидан сабзи, олма, ризамат узум, нок, лимон каби маҳсулотлар арзонлашди. Картошка, пиёз, саримсоқ пиёз, бодринг, булғор қалампири каби маҳсулотлар эса ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида бозорда сариқ сабзи 500 сўмга, қизил сабзи 250 сўмга, импорт олма 2500 сўмга, ризамат узуми 1500 сўмга, импорт нок 2500 сўмга ва лимон 9 минг сўмга арзонлашган.

Аммо картошка 675 сўмга, пиёз 100 сўмга, саримсоқ пиёз 2500 сўмга, бодринг 625 сўмга, помидор 2 минг сўмга, булғор қалампири 1500 сўмга, бақлажон 250 сўмга, олма 2500 сўмга, узум 2 минг сўмга, нок 1000 сўмга, тарвуз 900 сўмга ва қовун нархлари 1000 сўмга ошган.

Таъкидланишича, ушбу давр мобайнида ҳудудлардан “Чорсу” деҳқон бозорига жами 357,2 тонна, шу жумладан 302,7 тонна мол гўшти ва 54,5 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.

“Қўйлиқ” бозорига эса ҳудудлардан жами 23,7 минг тонна, хусусан, 12,4 минг тонна картошка, 8,4 минг тонна пиёз, 966 тонна карам ва 1,9 минг тонна сабзи келтирилган.

Шундан, Тошкент вилоятидан 1 107 тонна картошка, 1 564 тонна пиёз, 966 тонна карам, 573 тонна сабзи, Самарқанд вилоятидан 1 144 тонна картошка, 78 тонна сабзи, Наманган вилоятидан 69 тонна картошка, Жиззах вилоятидан 6,8 минг тонна пиёз ва 27 тонна сабзи, Фарғона вилоятидан 210 тонна, Қашқадарё вилоятидан 600 тонна, Хоразм вилоятидан 27 тонна, Бухоро вилоятидан 151 тонна, Сирдарё вилоятидан 158 тонна ва Андижон вилоятидан 67 тонна сабзи маҳсулотлари етказиб берилган.

Шунингдек, “Қўйлиқ” бозорига Қозоғистон Республикасидан 5 010 тонна, Қирғизистон Республикасидан 844 тонна, Афғонистон Ислом Республикасидан 902 тонна ва Эрон давлатидан 3 347 тонна картошка келтирилган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 42
Рейтинг: 3.1
t
×