Октябрь охирида жуда кўп энергия сарфлаймиз – Ҳабиб 

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов ўзининг Instagram саҳифасида жамоадошларининг октябрь ойида бўлиб ўтадиган жангларига муносабат.

“Мураббийим Хавьер Мендес билан бирга кўп энергия сарфлашимиз керак, чунки октябрнинг охирги ҳафтаси биздан катта куч талаб қилади. Умид қиламанки, ака-укалар қўлидан келганини қилади”, дея ёзган Ҳабиб.

Эслатиб ўтамиз, енгил вазн тоифасида Ислам Махачев UFC 267 турнирида Дэн Хукерга қарши октагонга кўтарилади ва ушбу жанг жорий йилнинг 30 октябрида БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади. Дастлаб, Махачевга режа бўйича собиқ чемпион Рафаэль Дос-Аньос рақиблик қилиши керак эди. Бироқ бразилиялик спортчи соғлигида муаммо кузатилгани сабабли баҳсда қатнашмайдиган бўлди.

Шунингдек, ярим енгил вазн тоифасида Зубайра Тухугов Рикардо Рамос билан баҳс олиб боради. 

Маълумот учун, ушбу жанг оқшомида Ислам ва Зубайрага Ҳабиб Нурмуҳамедов секундантлик қилади


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳамедов Хавьер Мендес Ислам Махачев UFC 267 Зубайра Тухугов

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг