Махачевнинг энг қийин рақиби Порье – Хавьер Мендес

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачевнинг устози Хавьер Мендес шогирдининг фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди.

“Дастин Исломнинг фаолиятидаги энг катта қийинчилик эди. Мен Порьени умрим давомида ҳеч қачон бундай формада кўрмаганман. У ақл бовар қилмайдиган рақиб эди. Арманни эса билмайман. Олдинда реванш жанги бор. Лекин ҳозирча Махачевни қийин аҳволга сола олган ягона жангчи Дастин Порье”, дейди Мендес.

Маълумот ўрнида, Махачев ва Порье 2024 йилнинг 2 июнида UFC 302 турнири марказий жангида тўқнаш келган ва ўшанда Ислом 5-раундда Дастинни бўғиш услуби орқали мағлуб этганди.

Эслатиб ўтамиз, доғистонлик чемпион навбатдаги жангини арманистонлик Арман Царукянга қарши ўтказади. Тўқнашув 19 январь куни UFC 311 турнири марказий жанги доирасида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Дастин Порье Хавьер Мендес Ислом Махачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг