Оксана Чусовитина спортчилик фаолиятини тикламоқчи
Спорт
−
01 Октябрь 2021
7050Ўзбекистонлик афсонавий спортчи ёзги Олимпиадада қатнашиш бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига кирган спортчи Оксана Чусовитина катта спортга қайтмоқда. Чусовитина 2022 йилда ўтказиладиган Осиё ўйинларида қатнашиш ниятида.
“2022 йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришга қарор қилганимни барчага етказмоқчиман. Шунчаки, фаолиятимни Ўзбекистон учун медалсиз якунлай олмайман”, дея ёзиб қолдирган 46 ёшли гимнастикачи ўзининг Instagram саҳифасида.
Маълумот учун, Оксана Чусовитина 1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016 ва 2021 йилларда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган. У 1992 йили жамоавий баҳсда Олимпия чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари чемпиони бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Оксана Чусовитина Токио Олимпиадасидаги иштирокидан сўнг спортдан кетганини эълон қилганди.
LiveБарчаси