ОКМК: Молибден ишлаб чиқариш режаси муддатидан олдин бажарилди
Бизнес
−
24 Ноябрь 3234 2 дақиқа
Олмалиқ кон металлургия комбинатида мисдан ташқари бир қатор нодир металлар ҳам ишлаб чиқарилади.
Хусусан, мис бойитиш фабрикасида мис концентрати билан бирга молибден ярим маҳсулоти ҳам олинади.

Фабрикаси жамоаси томонидан молибден ярим тайёр маҳсулотини ишлаб чиқариш бўйича йиллик прогноз ноябрь ойидаёқ, яъни муддатидан аввал бажарилишига(100,5 %га) эришилди. Белгиланган прогноз бўйича 732,7 минг тонна молибден ярим тайёр маҳсулотини ишлаб чиқариш кўзланган бўлса, амалда эса бу кўрсаткич 736,5 минг тоннани ташкил этди.
Мутахассислар таъкидлаганидек, комбинатда асосий ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш ва барқарорлаштириш доирасида олиб борилган кенг кўламли чора-тадбирлар ўз натижасини кўрсатди. Бу тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши маҳсулот сифати ва ҳажмининг ортишига сабаб бўлмоқда.

Мис бойитиш фабрикасининг мис-молибден концентратларини селекциялаш ва қуритиш цехида жами 9та аспирацион тизим, 25та совутиш қурилмаси ва 48 та дефлекторлар ўрнатилди. Бунинг натижасида эндиликда соатига ўртача 75 кВт электр энергияси тежалиб, йилига 650-660 млн сўм маблағ ҳам иқтисод қилинмоқда. Шу билан бирга цехда рақамлаштириш ишлари ҳам жадал суръатларда олиб борилиб, натижада ишлаб чиқариш жараёнларини диспетчерлик бошқарув хонасидан визуал кузатиш имконияти яратилди.
Маълумот учун Молибден табиатда кам тарқалган бўлиб, ундан металлар, керамик буюмлар ва графитни қоплашда (молибденлашда) фойдаланилади.
Саноатда Молибден рудалардан ажратиб олинади. Молибден пўлат ишлаб чиқаришда легирловчи қўшимча, авиация, ракета ва атом техникасида иссиқликка чидамли ҳамда антикоррозион қотишмалар тайёрлашда қўлланади.
Ҳозирги кунда 1 кг молибденнинг жаҳон бозорида ўртача нархи 54 долларни ташкил этмоқда.
ОКМК Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида