Охирги беш ойда қайси машина энг кўп ишлаб чиқарилгани очиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда сўнгги беш ой давомида Cobalt автомобили энг кўп ишлаб чиқарилган бўлиб, улар сони 57 542 донани ташкил қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январь-май ойларида энг кам ишлаб чиқарилган машина эса Exeed бўлиб, улар сони  93 тани ташкил қилган. Шунингдек, ушбу давр мобайнида 31 239 дона Damas, 19 279 дона Tracker, 14 905 дона Onix, 11 913 дона Lacetti-Gentra, 7433 дона Кia, 4 000 дона Chery, 230 дона Haval автомобиллари ишлаб чиқарилган. 

Бундан ташқари, махсус енгил автомобиллар сони 10 198 донадан иборат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

автомобиль Cobalt Damas

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг