ОЧЛнинг икки карра чемпион клуби профессионал фаолиятини якунлади
Спорт
−
07 Январь
1720Осиё Чемпионлар лигасининг икки карра ғолиби ва Хитойнинг саккиз карра чемпиони “Гуанчжоу” 2025 йилда профессионал футболда иштирок этмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Хитой футбол ассоциацияси молиявий муаммолар туфайли жамоага янги мавсумда иштирок этиш учун рухсат бермаган.
“Клуб янги мавсумда профессионал лигага кириш учун жуда кўп ҳаракатларни амалга оширди, аммо йиллар давомида орттирилган катта қарз туфайли, профессионал лигада иштирок этиш учун маблағ етарли эмас”, дейилади баёнотда.
Маълумот ўрнида, “Гуанчжоу” 2011 йилдан 2017 йилгача, шунингдек, 2019 йилда Хитой чемпионатида ғолиб чиқди. Жамоа 2013 ва 2015 йилларда Осиё Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Йиллар давомида Марчелло Липпи, Луис Фелипе Сколари ва Фабио Каннаваро каби дунёга машҳур мутахассислар “Гуанчжоу” клубига мураббийлик қилган. Жамоа сўнгги йиллардан бери Хитой биринчи лигасида ўйнаб келаётган ва ўтган мавсумда Суперлигага чиқа олмаган эди.
LiveБарчаси