Очилганига 1 йил бўлмай Congress Hall томи қуладими?
Жамият
−
03 Декабрь 2019
20461Кеча, 2 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Tashkent City`даги Congress Hall томи қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалган эди. Tashkent City халқаро бизнес маркази раҳбарияти мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Гап шундаки, тадбир учун чақирилган чироқ усталари ўз ускуналари билан ишлаётганда, эҳтиётсизликка йўл қўйган. Улар чироқларни ўрнатаётганда белгиланган доирадан чиқиб кетиши натижасида “гипсокартон”ли қисм оғирликни кўтара олмаган. Яъни, бу ерда инсон омили ҳисобига “гипсокартон”га зарар етган. Congress Hall`нинг томига зарар етмаган.
“Ўтказилган текширув натижасида мазкур ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслиги, том қисми бутун ҳолатда еканлиги аниқланди. Ҳозирда ёлғон хабар тарқатилишининг сабаблари ва манбаларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Tashkent City`даги Congress Hall ҳудуд сейсмик жиҳатлари инобатга олинган ҳолда, зилзилабардошлиги 9 баллгача этиб қурилгани таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, Congress Hall қуриб битказилганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Бу ерда илк бор жорий йилнинг 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь