“Tashkent City”даги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
3-саҳифа
−
05 Ноябрь 2020
10429Аввалроқ, “Tashkent City” ҳудудида қурилаётган биноларнинг бирида қурилиш жиҳозлари сақланаётган 15 кв.метр майдонда ёнғин юз бергани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ёнғин бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий маълумот берди.
Унга кўра, кеча, 4 ноябрь куни соат 15:37 да Тошкент шаҳар ФВБ диспетчерлик хизматига Шайхонтохур тумани Фурқат кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган “Tashkent City”нинг 7-лотида 6 қаватли янги қурилаётган бинонинг 3-қаватида ишчи-хизматчиларнинг вақтинча фойдаланаётган омборхонасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ФВБ ёнғин ўчириш экипажи соат 15:42 да воқеа жойига етиб бориб, соат 15:52 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида 15 кв. метр майдонда усталарнинг қурилиш жиҳозлари зарар кўрган. Ёнғиндан жарохат олган ҳамда вафот этган фуқаролар йўқ.