Обамеянг “Тоттенхэм” билан нима учун битим тузмаган? 

Спорт 1116
image

“Арсенал” сардори Пьер Эмерик Обамеянг бир неча йил аввал “Тоттенхэм”га ўтиши мумкин эди. Бу ҳақда габонлик футболчининг ўзи “Sky Sports” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Бир неча йил олдин “Тоттенхэм” билан шартнома имзолашга яқин тургандим. Нима бўлганини билмайман, лекин ҳозир “Арсенал” футболчисиман. “Сент Этьен”да ўйнаган пайтларимда Лондонга таклиф қилишди. “Шпорлар” базасига келиб, бу ерда машғулот ўтказдим ва ҳаммаси яхши ўтди. Бироқ эртаси куни менга ҳеч ким қўнғироқ қилмади. Бироқ воқеалар ривожи шу тариқа якун топганидан хурсандман. “Арсенал” футболчиси эканимдан фахрланаман”, дейди Обамеянг.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида “тўпчилар” габонлик ҳужумчининг трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўшанда “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета Обамеянгнинг ўйинидан норози эди. Шунингдек, клуб раҳбарияти унинг маошини пасайтирмоқчи бўлган.

Маълумот учун, Оба “канонирлар” сафида 2018 йилдан буён ҳаракат қилади. Жорий мавсумда 32 ёшли форвард Англия чемпионатининг 10 та учрашувида иштирок этган ва 4 та гол уриб, 1та голли узатмани амалга оширган.


 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 3.2
t
×