“Арсенал” раҳбарияти жамоа сардорини сотиб юбормоқчи
Спорт
−
14 Август 2021
3050“Арсенал” сардори Пьер Эмерик Обамеянг ёзда Лондон клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “The Times” нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, “канонирлар” 32 ёшли габонлик ҳужумчининг трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета Обамеянгнинг ўйинидан норози ва клуб раҳбарияти унинг маошини пасайтирмоқчи.
Обамеянг 2018 йилда Дортмунднинг “Боруссия” клубидан “Арсенал”га ўтганди. Габонлик ҳужумчи ўтган мавсум АПЛда 29 ўйинда майдонга тушиб, 10 гол ва 3 голли узатма муаллифи бўлган. 2009 йилдан буён Габон терма жамоаси сафига чақирилади.
Эслатиб ўтамиз, Пьер Эмерик Обамеянг Англия Премьер лигасининг 1-туридан ўрин олган “Брентфорд” га қарши ўйинни (0:2) жароҳат туфайли ўтказиб юборди.
LiveБарчаси