Россия Президенти Владимир Путин келаси йили истеъфога чиқиши мумкин. Тахминларга кўра, Владимир Путин Паркинсон касаллигига чалинган.
Москвалик сиёсатчи Валерий Соловейнинг “The Sun” нашрига маълум қилишича, Путиннинг 37 ёшли маъшуқаси Алина Кабаева ва икки қизи уни истеъфога чиқишга ундаяпти.
“Оиласи бор, улар унга катта таъсир ўтказа олади. Путин ҳокимиятни топшириш режасини январда эълон қилмоқчи”, деган Соловей.
Кадрлар синчиклаб текширилганда, Путин чой солинган финжонни ушлаганда бармоқлари титрагани кўринган. Нашр финжонда дори бўлганини тахмин қиляпти.
Путиннинг кетиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалишига Президент таклиф қилган қонун ҳам сабаб бўлган. Яқинда РФ раҳбари собиқ Президентларга умрбод сенатор бўлиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги қонунни Давлат Думасига киритганди. У қабул қилинса, собиқ Президент ўзига бериладиган барча имтиёзларни сақлаб қолган ҳолда бир умрга Федерациялар кенгаши (парламентнинг юқори палатаси) аъзоси бўлади.