Путин президентликдан кетгач, умрбод сенатор бўлмоқчи
Олам
−
02 Ноябрь 2020
16677Россия Президенти Владимир Путин Давлат Думасига РФ Федерациялар кенгашини тузиш тартиби тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди. Ҳужжат мамлакат Конституциясига тузатишлар киритшни назарда тутади.
Лойиҳада Россиянинг муддати тугаган ёки айрим сабаб билан муҳлатидан аввал лавозимни тарк этган собиқ Президентларига умрбод сенатор бўлишга рухсат бериш таклиф қилиняпти.
Президент ваколати тугагач, 3 ой ичида фақат бир марта сенатор бўлиш учун ариза юбориши мумкин бўлади. Бу қонун қабул қилингунча ваколати тугаган Собиқ Президент қонун кучга кирганидан кейин 3 ой ичида ариза топшириши мумкин бўлади.
Шу билан бирга Думага депутат ва сенаторларнинг мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳам киритилган. Ҳужжатда умрбод сенатор бўлган собиқ Президент ижтимоий, дахлсизлик ва умрининг охиригача тўланадиган ойлик пул таъминотини сақлаб қолади.
Маълумот учун, РФнинг амалдаги Президенти Владимир Путин агар келгуси сайловларда номзодини илгари суриб, ғолиб бўлса, 2036 йилгача ҳокимиятга қолиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь