ОАВ: АҚШ разведкаси эронлик олим қотиллигида Исроилни айбдор деб ҳисоблаяпти

Олам

image
Эрон ядрочи олимнинг қотилларидан ўч олишни ваъда қилди north_east

Эрон ядрочи олимнинг қотилларидан ўч олишни ваъда қилди

АҚШ разведка хизмати эронлик ядро физиги Моҳсен Фаҳризоданинг ўлдирилиши ортида Исроил турганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда “New York Times” АҚШ разведка хизматидаги манбаларига таяниб хабар бермоқда. 

“Бир америкалик амалдор ва икки нафар разведка расмийси олимга қилинган ҳужум ортида Исроил турганини маълум қилди”, деб ёзади газета.

Нашрнинг билдиришича, Қўшма Штатлар операция тўғрисида олдиндан хабардор бўлганми ёки йўқми номаълум, аммо бу икки мамлакат (Исроил ва АҚШ – таҳр.) энг яқин иттифоқдошлар ва Эрон бўйича узоқ вақтдан бери разведка маълумотларини алмашмоқдалар.

Оқ уй ва Марказий разведка бошқармаси бу масала бўйича изоҳ беришдан бош тортди.

Аввалроқ Эроннинг ядрочи-физик олими Муҳсин Фахризода ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди. У Эрон пойтахти яқинидаги Абсард аҳоли пунктида террорчилар ҳужуми қурбони бўлди.

Расмий Теҳрон ядрочи олимининг ўлимидан сўнг АҚШ ва Исроилни огоҳлантирди. Хусусан, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Исроилнинг ядрочи олим қотиллигига алоқадорлигини эълон қилди.

Шунингдек, Эрон Олий раҳбарининг маслаҳатчиси Ҳусайн Деҳқон мамлакат ядро дастури муаллифларидан бири бўлган юқори мартабали ядрочи олим Муҳсин Фахризоданинг ўлдирилишига жавоб қайтаришни ваъда қилди. 

Ўз навбатида, ҳужумни уюштиришда айбланаётган Исроил томони бу ҳодисага изоҳ беришдан бош тортди.

Умиджон Нозимжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Эрон ОАВ Исроил Оқ уй Теҳрон Муҳсин Фахризода Муҳаммад Жавод Моҳсен Фаҳризода Муҳаммад Жавод Зариф

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг