Эрон ядрочи олимининг ўлимидан сўнг АҚШ ва Исроилни огоҳлантирди
Олам
−
28 Ноябрь 2020
9456Эрон АҚШ ва Исроилни ҳар қандай ҳодисага тайёр туришга чақирди. Эрон ўз халқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, дейилади Ислом Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Мажид Тахт-Раванчининг Теҳрон яқинида ядрочи-физик олим Муҳсин Фахризода ўлдирилгандан сўнг БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Раисининг номига юборган мактубида.
“Қўшма Штатлар ва Исроилнинг менинг мамлакатимга қарши ҳар қандай авантюристик чоралари пайтида, айниқса, АҚШ амалдаги маъмуриятининг қолган даврида, Эрон Ислом Республикаси ўз халқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, деб ёзган Мажид Тахт-Раванч ўз хатида.
Дипломат, шунингдек, БМТни Фахризоданинг ўлдирилиш воқеасини қатъиян қоралашга ва жиноят ташкилотчиларига қарши чоралар кўришга чақирди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф аввалроқ Исроилнинг ядрочи олим қотиллигига алоқадорлигини эълон қилганди. У халқаро ҳамжамиятни ва хусусан, Европа Иттифоқини икки томонлама стандартлар сиёсатига барҳам беришга ва “давлат терроризми” ҳаракатини қоралашга чақирди.
Аввалроқ Эрон Мудофаа вазирлиги ядровий физик Муҳсин Фахризода ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди. У Эрон пойтахти яқинидаги Абсард аҳоли пунктида террорчилар ҳужуми қурбони бўлди.
Умиджон Нозимжонов
LiveБарчаси