Эрон ядрочи олимнинг қотилларидан ўч олишни ваъда қилди
Олам
−
28 Ноябрь 2020
7815Эрон Олий раҳбарининг маслаҳатчиси Ҳусайн Деҳқон мамлакат ядро дастури муаллифларидан бири бўлган юқори мартабали ядрочи олим Муҳсин Фахризоданинг ўлдирилишига жавоб қайтаришни ваъда қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар қилмоқда.
“Биз шаҳиднинг қотилларига чақмоқдек ёпириламиз”, деган Олий раҳбар маслаҳатчиси.
Исроил Бош вазири идораси Эрон расмийларининг айбловларига изоҳ беришдан бош тортди.
Аввалроқ Эроннинг ядрочи-физик олими Муҳсин Фахризода ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди. У Эрон пойтахти яқинидаги Абсард аҳоли пунктида террорчилар ҳужуми қурбони бўлди.
Расмий Теҳрон ядрочи олимининг ўлимидан сўнг АҚШ ва Исроилни огоҳлантирди. Хусусан, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Исроилнинг ядрочи олим қотиллигига алоқадорлигини эълон қилди.
Умиджон Нозимжонов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь