Оҳангаронга янги ҳоким келди
Жамият
−
12 Август 2023
7059Эркин Мадорбекович Муҳиддинов Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бугун, 12 август куни Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 86-сессияси бўлиб ўтган. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Ғофур Мирзаев ва Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этган.
Йиғилишда Эркин Мадорбекович Муҳиддинов Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланган.
Тайинловга қадар у Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эркин Муҳиддинов 1976 йили Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. 1997 йили Андижон иқтисодиёт бошқарув институти, 2000 йили Банк-молия академияси, 2007 йилда Ривожланаётган иқтисодиётлар институти Олий мактаби (IDEAS-JETRO, Япония)ни тамомлаган.
Туманнинг олдинги ҳокими Абдурасул Неъматович Абдуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь