Нурсултон Назарбоев коронавирусга чалинди

Олам

image
Қозоғистонда вазият оғир. Президент мурожаат билан чиқди north_east

Қозоғистонда вазият оғир. Президент мурожаат билан чиқди

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Элбошининг расмий сайтида хабар берилди.

Айни вақтда Нурсултон Назарбоев изоляцияга олинган. 

“Афсуски, Элбошининг коронавирусга топширган сўнгги тести мусбат натижа кўрсатди. Ҳавотирга тушишга сабаб йўқ”, дейилган хабарда.

Таъкидланишича, Нурсултон Назарбоев масофадан ишлашни давом эттиряпти.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонни 30 йил давомида узлуксиз бошқарган Нурсултон Назарбоев 2019 йилнинг 19 март куни истеъфога чиққанди. Шунга қарамай, у Қозоғистон Хавфсизлик Кенгашининг бир умрлик раиси лавозимини ўзида сақлаб қолган. Бундан ташқари, мамлакат ташқи сиёсатини белгилашда ҳам катта таъсирга эга.

Маълумот учун, Қозоғистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият жиддий тус оляпти. Бугунгача 15 877 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 100 нафари вафот этган ва 9 902 нафари соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Коронавирус Қозоғистонда

Баҳолаганлар

600

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг