Қозоғистонда вазият оғир. Президент мурожаат билан чиқди
Олам
−
17 Июнь 2020
37921Бугун, 17 июнь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев республика ҳукумати томонидан 18 июнь куни эълон қилинадиган коронавирус билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги чораларни эълон қилди.
"Фуқаролар томонидан карантин режимига оммавий равишда риоя қилинмаслиги сабабли коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда, аммо ҳукумат назорати остида. Эртага ҳукумат томонидан эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш чоралар, шу жумладан, тестларни кенгайтириш эълон қилинади", деб ёзди Тўқаев Twitter’даги ўз саҳифасида.
Қозоғистонда бугунга қадар 15,5 мингдан ортиқ коронавирус ҳолати тасдиқланди. 9,7 мингдан ортиқ бемор соғайди, 88 та ўлим ҳолати қайд этилди. Яқинда республикада коронавирусни симптомсиз ташувчилар алоҳида-алоҳида кўриб чиқилмоқда, уларнинг сони 6,1 мингдан ошди.
Бугун, 17 июнь куни Қозоғистон парламенти Мажлисининг (қуйи палатаси) Спикери Нурлан Нигматулин коронавирус билан касаллангани ва ўзини изоляцияга олгани маълум бўлди.
Аввалроқ, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Елжан Биртанов коронавирус билан касаллангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси