Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар 100 000 дан ошди
Олам
−
11 Август 2020 9284 1 дақиқа
Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 100 мингдан ошди. Сўнгги суткада 722 кишида коронавирус аниқланган ва жам касалланганлар 100 164 нафарга етган.
Янги касалланганларнинг 374 таси аломатсиз вирус ташувчилар. Қолган 348 нафари симптомли.
Шунингдек, 57 нафар коронавирус белгилари бор пневмонияга чалинганлар қайд этилган. Бир суткада коронавирус ва пневмониядан жам 31 киши вафот этган.
Мамлакатда COVID-19дан соғайганлар — 73 702 нафарга, вафот этганлар — 1 291 нафарга етди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь