Нурсултон Назарбоев коронавирусдан соғайди

Олам

image

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилди.

“Менда хушхабар бор. Элбошининг коронавирусга топширган бугунги тести манфий натижа берди. Шифокорларнинг тавсиясига кўра, Нурсултон Назарбоев изоляция режимини сақлаш, масофадан ишлаш ва тоза ҳавода сайр қилишни давом эттирмоқда

У шунингдек, Нурсултон Назарбоевнинг сайр қилиб юрган суратини ҳам жойлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июнь куни Нурсултон Назарбоев коронавирусга чалингани маълум бўлганди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Коронавирус Қозоғистонда

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг