Нур-Султон шаҳрининг номи қайта Остонага ўзгартирилади

Олам

image

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрининг номи қайтадан Остонага ўзгартирилади. Бу ҳақда Fishki.net “Нурсултанский просвет” газетасида эълон қилинган интервьюга асосланиб хабар тарқатди.

“Бу тўғри ва адолатли қарор. Биз Остона учун қанча куч ва энергия сарф қилинганини яхши биламиз. Тасаввур қилинг, Остона – Оқмўла вилоятининг собиқ маркази. Бугунги кунда Остона Евросиё минтақасида тан олинган халқаро марказлардан, жуда чиройли ва ривожланган шаҳарлардан биридир. Буларнинг барчаси унинг (Нурсултон Назарбоев – таҳр.) сиёсий иродаси туфайли рўй берди. Шунинг учун Қосим-Жомарт Кемелевечнинг (Қозоғистоннинг амалдаги Президенти Тўқаев) шаҳарнинг ҳамма ёқтирган тарихий номини қайтариш тўғрисидаги қарори жуда тўғри ва асосли, биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу қарор билан шаҳарни ва барча қозоғистонликларни табриклаймиз”, деган Қосимхон Нурдаулетов.

Нурдаулетовнинг аниқлик киритишича, қарор қабул қилинган. Аммо унинг кучга кириши учун Конституцияга ўзгартириш киритиш керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри 2019 йилда Президент Қосим-Жомарт Тўқаев ташаббуси билан Нур-Султон деб қайта номланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Остона Нур-Султон

Баҳолаганлар

1100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг