Қозоғистон пойтахти расман Нур-Султон номи билан аталади
Олам
−
23 Март 2019
31340Қозоғистон Республикасининг янги раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат пойтахти Остона шаҳрини Нур-Султон номига ўзгартириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Nur.kz нашри хабар бермоқда.
Президент имзолаган фармонга кўра, Қозоғистон пойтахти фармон расмий эълон қилинган кундан бошлаб Нур-Султон деб атала бошланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 март куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев президентлик ваколатларини топширган эди. 20 мартдан бошлаб, Қосим-Жомарт Тоқаев давлатнинг янги раҳбари сифатида ўз иш фаолиятини бошлаган ва унинг илк таклифи айнан Остона номини мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев шарафига қайта номлаш бўлганди.
Маълумот учун, мустақил Қозоғистоннинг дастлабки пойтахти Олма-ота шаҳри ҳисобланади. 1997 йилда мамлакатнинг биринчи президенти томонидан пойтахт янгидан қурилган Остона шаҳрига кўчирилган эди.
LiveБарчаси