Нукусда портлаш юз берди

Жамият 21003
image

Ижтимоий тармоқларда ичида солярка бўлган цистернанинг портлагани тасвирланган суратлар пайдо бўлди. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ушбу сурат ва воқеани изоҳлади. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 февраль куни соат 16:39 да Қорақапоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Нукус шаҳар А.Утепов кўчаси рақамсиз уйда жойлашган “Қорақалпоқ қурилиш” МЧЖга қарашли Нукус шаҳар 2-сонли қурилиш бошқармаси ҳудудида ёқилғи мой маҳсулотини сақлаш сиғимида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида зудликда 4 та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган. Бўлинмалар соат 16:43 да воқеа жойига етиб келиб, ёнғин соат 16:45 да қуршаб олинган ва соат 16:48 да тўлиқ бартараф этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин қўшни биноларга ўтиб кетиши олди олинган. Ёнғин оқибатида ёқилғи мой маҳсулотини сақлаш учун мўлжалланган 4,5 м3 сиғим ва ундаги дизель ёқилғиси ёниб зарарланган. 

Шунингдек, ҳодиса оқибатида ушбу ташкилот ишчиси 2000 йилда туғилган фуқаро Ж.Х. куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган. 

Ёнғиннинг тахминий сабаби сиғимда электр пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 246
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×