Ноябрдан бензин нархи ошадими? “Ўзбекнефтгаз” жавоб берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан бошлаб АI-80 бензини нархининг ошиши ҳақида хабарлар тарқалди. “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти матбуот котиби Мўмин Ибодов мазкур хабарларга ойдинлик киритди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бу хабарларни асоссиз деб билади ва жамиятга тегишли "заправка"ларда нархлар эски белгиланган тартибда амалга оширилади”, дейди Ибодов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекнефтгаз” “заправка”ларида 9 минг 200 сўм нарх қўйилган АI-92 маркали бензин акция асосида 7 минг 500 сўмдан сотилгани ва 2 августда ушбу акция тугаганини маълум қилган эди. Акциядан кейин эса АI-92 маркали бензин 8600 сўмдан сотила бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бензин Ноябрь АI-80

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг