Аи-92 бензини нархи қимматлади...ми?
Жамият
−
02 Август 2023
8734Жорий йилнинг март ойи ўрталарида “Ўзбекнефтгаз” компаниясига қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинига “баҳорий” чегирмалар жорий этилганди.
Унга кўра, “Ўзбекнефтгаз” “заправка”ларида 9 минг 200 сўм нарх қўйилган Аи-92 бензини 7 минг 500 сўмдан сотила бошланди. Ўшанда чегирма фақат чекланган муддатда амал қилиши айтилган, лекин чегирма муддати қачон тугаши маълум қилинмаганди.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Ўзбекнефтгаз” “заправка”ларида Аи-92 бензини нархи 1100 сўмга кўтарилгани, яъни 8 минг 600 сўмдан сотилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолатга изоҳ олиш мақсадида QALAMPIR.UZ “Ўзбекнефтгаз” манбаси билан боғланди.
“Аи-92 бензини нархи ошмади, балки “Ўзбекнефтгаз” компаниясига қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги чегирмалар тўхтатилди”, дейди QALAMPIR.UZ манбаси.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида ҳам Ижтимоий тармоқларда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида АИ-92 бензинига чегирмалар якунланиши, бензин нархи ошиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энергетика вазирлиги ташкилот ичида тарқалган ушбу хабарни рад этиб, АИ-92 маркали автобензинининг нархи ошмаслигини маълум қилган.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь