Расман: бензин нархи оширилмайди, балки арзонлашиши кутилмоқда
Жамият
−
30 Апрель 2023 16337 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда 1 майдан “UNG petro” корхонасига карашли ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида АИ-92 бензинига чегирмалар якунланиши, бензин нархи ошиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энергетика вазирлиги ташкилот ичида тарқалган ушбу хабарни рад этиб, АИ-92 маркали автобензинининг нархи ошмаслигини маълум қилди.
Билдирилишича, 2023 йил 1 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали автобензинининг нархи оширилмайди.
“UNG petro” МЧЖ масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда эълон қилган ва бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, кўрилаётган чоралар натижасида АИ-92 маркали автобензин нархи май ойи ичида 7500 сўмдан ҳам арзонлашиши кутилмоқда.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь