Бензин ҳажми тўрт карра оширилди
Жамият
−
15 Декабрь 2024
12341Совуқ ҳаво оқими туфайли айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ “заправка”лар) фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми тўрт баробар оширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 6 декабрь кунига қадар биржа савдоларига чиқарилаётган АИ-80 русумидаги автобензин ҳажми 2000 тоннани ташкил этган бўлса, ушбу миқдорлар 10 декабрь кунидан бошлаб ўртача тўрт баробар оширилиб, ҳозирги вақтда 8000 тоннадан қўйиб борилмоқда.
Бундан ташқари, АИ-92 русумли автобензинни биржа савдоларида сотиш ҳажми ҳам оширилиб, кунлик 4000 тоннага етказилган. 13 декабрь куни ҳам яна 8000 тонна АИ-80 маркасидаги автобензин биржа савдоларига қўйилган бўлиб, унинг 7780 тоннаси харидорлар томонидан сотиб олинган.
“Биржа савдоларига жойлаштирилаётган автобензин ҳажмини талаб ва таклифдан келиб чиқиб, янада ошириш имконияти мавжуд”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда газ “заправка”лар фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржага чиқарилаётган бензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь