Бензин ҳажми икки карра оширилади
Жамият
−
10 Декабрь
9431Аввалроқ, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ “заправкалар”) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистонда газ заправкалар фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржага чиқарилаётган бензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Вазирликка кўра, бунинг учун барча ҳудудларда зарур миқдорда захиралар яратилган. Истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олинган. Жорий куз-қиш мавсумида мамлакат аҳолисини автобензин билан зарур миқдорда ҳамда узлуксиз таъминлаш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилган.
“Шу ўринда хусусий автозаправкалар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмасликларини, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишларини сўраймиз”, дейилган хабарда.
Хабарга кўра, ҳозирги вақтда ишчи гуруҳлар томонидан жойларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь