Ноябрда нарх-наво қанчага кўтарилгани маълум бўлди
Жамият
−
01 Декабрь 2020
51002020 йилнинг ноябрида ўртача истеъмол нархлари ва тарифлари даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 1,5 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Солиштириш учун 2019 йилнинг ноябрида товарлар ва хизматлар нархларининг ой давомидаги ўртача кўтарилиш даражаси 1,7 фоизни ташкил қилган.
2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар 9,5 фоизга ўсган.
Жорий йилнинг ноябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 2,4 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 0,9 фоизга ва хизматлар 0,9 фоизга қимматлашди.
LiveБарчаси