Норов Афғонистон Муваққат ҳукуматининг асосий вазифаларини айтди

Жамият

image

Афғонистонда “Толибон” ҳаракати томонидан тузилган Муваққат ҳукумат халқаро ҳамжамиятга берган ваъдаларини бажариши унинг олдидаги асосий вазифа ҳисобланади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Тошкентдаги Конгресс холлда ўтказилаётган“Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзуидаги Афғонистон бўйича халқаро конференциядаги маърузасида айтиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов ўз маърузасида Афғонистон ҳукумати олдида турган муҳим вазифаларни санаб ўтди.

“Муваққат ҳукумат томонидан халқаро ҳамжамиятнинг асосий талаблари, жумладан, кенг вакилликка асосланган инклюзив ҳукумат тузиш, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва миллий озчиликлар, шунингдек, афғонларнинг тўла ҳуқуқли мактаб таълимига қабул қилиниши зудлик билан амалга оширилиши муҳим бўлган вазифалардир. Бу бутун афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир”, деган Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Маълумот учун, Тошкентдаги анжуманда 20 дан ортиқ давлатдан, шунингдек, етакчи халқаро тузилмалар – БМТ, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Европа Иттифоқи, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотидан 100 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Норов

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг